Душанба, 26 Август 2019

Мурод Боз Асли Анварни ташлаб кетди

Мурод Боз актриса Асли Анварни ташлаб кетди, севишганларнинг икки йиллик муносабатларига нуқта қўйилди. Шундан сўнг Асли Анвар нарсаларини йиғиштириб, қўшиқчи билан бирга яшаган уйни тарк этди.

Аслида тушкунлик бошланди. “Истанбуллик келин” сериалида суратга тушаётган актриса қаттиқ изтироб чекмоқда. Сурайё ролини ўйнаётган Асли суратга тушаётганда кўз ёшларга ғарқ бўлди. У сериалнинг 46-қисмида Заррин Ўзернинг “Kiyamam” қўшиғини ижро этиши керак бўлган саҳна бир неча марта суратга олинди, чунки актриса ўзини қўлга ололмай, кўз ёшларини тиёлмай қолди.

Айтишларича, Мурод Бознинг онаси ўғли билан Аслини яраштиришга қарор қилди, аммо ҳозирча бундан натижа чиққани йўқ. Асли Анвар билан Недрет Бознинг муносабатлари жуда яхши, Недрет уни “келиним” деб ҳам атай бошлаганди.

Муроднинг ўзи ҳам тушкун кайфиятда. Мухбирлар уни сартарошхонадан чиқаётганда саволга тутишганда, қўшиқчининг хафа эканлиги яққол сезилди.

Севара АЗИЗ тайёрлади.