Душанба, 26 Август 2019

Мухлислардан қутулиш учун янги уй

Мурод Йилдирим ва унинг рафиқаси Имане Элбани мушкул вазиятда қолишди, уларни араб мухлислар безор қилишди. Нишонтоши туманида яшаган Мурод анча вақтгача уйга бормади, чунки мухлислар унинг уйини билиб қолишди. Актёр янги уй излаш билан банд эди. Уйни алмаштириш қарорига Муроднинг яқин орада ота бўлиши кутилаётгани ҳам сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, актёр Ажаркентдан 3 миллион турк лирасига уй сотиб олди, зеро, у ҳомиладор аёлининг тинч яшаши учун пулни аямайди. Янги уйининг қаерда жойлашгани маълум эмас, шунинг учун энди жуфтлик хотиржам нафас олиши мумкин.