Жума, 22 Июнь 2018

Металлдек мустаҳкам суперёғоч яратилди

Титан қотишмалар, эҳтимол, сайёрамиздаги энг мустаҳкам материаллардан биридир. Аммо уларда иккита жуда ёқимсиз камчилик бор: улар жуда оғир ва жуда қиммат. Мэриленд штати университети (UMD) олимлари қиммат металлларга муқобил вариантни ўйлаб топишди, уни “дарахтда етиштириш” мумкин. Тадқиқотчилар гуруҳи инновацион сиқиш жараёнидан фойдаланиб, металлар кучига эга ёғочни яратишга муваффақ бўлишди.

Унинг мустаҳкамлигини текшириш учун синовлардан бирида суперёғоч тахтасига қуролдан ўқ отиб кўришди. Оддий тахтада ўқ кириб чиқиб кетган бўлса, янги метаматериал тахтаси ўқни ўзида ушлаб қолди. Олимлар ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган жараённи турли ёғочларга қўллаш мумкин эканлигини таъкидламоқдалар, шунингдек, суперёғочни саноат миқёсида жуда кўп миқдорда ишлаб чиқиш ҳам мумкин.