Пайшанба, 20 Сентябрь 2018

Меган Маркл Янги йилни қиролича билан кутади

Буюк Британия шаҳзодаси Гаррининг қайлиғи 36 ёшли актриса Меган Маркл Янги йилни Сандрингем қасрида қиролича Елизавета II ва бошқа қироллик оиласи аъзолари билан бирга нишонлайди.

Меган ва Гарри қироллик оиласининг Янги йил арафасидаги тантанали маросимларида бирга иштирок этишади. Уларнинг унаштирилганлиги 2017 йилнинг ноябрь ойи охирида эълон қилинди. Тўй 2018 йилнинг майига белгиланди.

Меган тўйдан сўнг актёрлик касбини тарк этишини маълум қилди.