Жума, 20 Сентябрь 2019

Мамлакатимизда I Халқаро матбаа форуми ўтказилади

2018 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “А2 ДИГИТАЛ” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда “Инновацион технологияларнинг янги қирралари” шиори остида мамлакатимизда I Халқаро матбаа форумини ўтказади.

Анжуманда Америка Қўшма Штатлари, Россия, Германия, Исроил, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан йирик матбаа корхоналарининг вакиллари иштирок этадилар.

“Инновацион технологияларнинг янги қирралари” I Халқаро матбаа форумида иштирок этиш истагида бўлганлар интернетдаги – www.ipforum.uz манзили орқали рўйхатдан ўтиши, шунингдек, мазкур форум билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлиши мумкин.