Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Лицензияни ким беради?

Савол:

Фарғона вилояти  Риштон туманида дорихонамиз бор. Фаолиятимизни амалга оширишимиз учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лицензия олиб келар эдик. Бу ҳолат бизга жуда катта қийинчилик туғдирарди.  Эшитишимча, энди лицензияни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси берар экан. Шу тўғрими?

Жавоб:

— Қисман тўғри. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,  2017 йил  1 апрелдан фармацевтика фаолиятининг тури — дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Рукн бўйича маслаҳатчи:

Абдуллажон ТОЛИБЖОНОВ, ҳуқуқшунос