Жума, 14 Декабрь 2018

Лаззатли гўшт

1 кг лаҳим мол гўшти, 4-5та саримсоқ тишчаси, ўсимлик ёғи, туз таъбга кўра

Тайёрланиши: Лаҳим гўшт бўлакларга бўлинади, ювилади ва қуритилади. Ҳар бир бўлак гўшт иккала тарафидан “панжара шаклида” ўткир пичоқ билан тилиб чиқилади. Гўштга туз сепилади. Саримсоқни майда тишли қирғичда қириб, гўштнинг иккала томонига суртилади.

Товага ўсимлик ёғини солиб, гўшт баланд оловда 20 дақиқа давомида қовурилади. Камида 5 марта у ёқ-бу ёққа ағдарилади. Гўштнинг сели унинг куйиб кетмаслиги учун етарли бўлади, шунинг учун оловни пасайтириш ва қопқоқни ёпиш шарт эмас. Товада гўшт сели қолмаган, гўштнинг усти эса иштаҳаочар пўстлоқ билан қопланганида пишган бўлади. Лаззатли гўшт қайнатилган янги картошка, анор доналари, тузланган бодринг, саримсоқ ва ошкўкилар билан бирга дастурхонга тортилади.