Душанба, 26 Август 2019

Кўзнинг кичик жароҳатлари ўзи ўтиб кетадими?

Бир неча кун олдин кўзимнинг шиллиқ қаватини бехосдан тимдалаб олдим. Икки кун эрталаблари кўзимдан ажралма келди ва кейин ўтиб кетди. Ҳар эҳтимолга қарши шифокорга кўринишим керакми ёки ўзи ўтиб кетадиган кичик жароҳатлар хавфли эмасми?

— Кўзнинг шиллиқ қавати шикастланганида ҳар доим ҳам инфекция қўшилмайди. Кичик жароҳатларни организм ўзи енгади. Агар ҳозир сизни ҳеч нарса безовта қилмаётган бўлса, у ҳолда хавотирга ўрин йўқ. Кўзингизда нимадир борлигини, қуруқшаш, оғриқни ҳис қилсангиз, офтальмологга мурожаат қилинг. Шифокор кўзларнинг шиллиқ қаватини тикланишига ёрдам берувчи хавфсиз дори воситаларини танлашга ёрдам беради.