Душанба, 21 Май 2018

Кўзи ожиз инсонни от етаклаб юради

Британиялик кўзи ожиз журналист Муҳаммад Салим Пател ўзига етаклаб юрувчи от сотиб олди. Бунга унинг итлардан қўрқиши сабаб бўлди.

“Менинг кўзларим заифлашди ҳамда етаклаб юрадиган итларга эга кўплаб одамлар билан учрашдим. Бироқ менда итларга нисбатан фобия бор, бу борада ёрдам бера оладиган махсус отлар бор эканини эшитганимда эса жуда хурсанд бўлиб кетдим”, — дейди Пател.

Дигби лақабли мини-отни Муҳаммеад Пател истиқомат қилувчи Блэкберн шаҳрига олиб келишди. Пателнинг сўзларига кўра, Дигби унга кўникиши учун бир неча йил талаб этилади.