Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Кулгуга нима етсин (Хандалар)

Эркакларнинг фалсафаси тўғри, аммо аёлларники қизиқроқ!

***

Олтин балиқ тутиб олган эр деди:

— Балиқвой, сендан  биттаю битта тилагим, йил бўйи фақат 14 январь бўлсин!

— Кеч қолдинг! Рафиқанг “Йил бўйи ҳар куни 8 март бўлсин!” деб аллақачон буюртма бериб кетган!

***

— Байрам баҳона соч турмагимни ўзгартирганимга эътибор бериб, қараб ҳам қўймадингиз-а, дадаси? Машинангизнинг бўёғи озгина тилинганди,  уч соатдан бери кўзингизни узолмаяпсиз…

***

Дунёда аёл кишини алдашдан ёмон нарса йўқ. Аммо тан олиш керакки, буни уддалаш  жудаям ёқимли!

***

Леонардо да Винчи Мона Лизанинг лабларини нақ 12 йил чизибди, қаранг. Шуям иш бўпти-ю! Ҳозирги замон қизлари йўқ қошлариниям атиги бир неча дақиқада чиройли қилиб чизиб олишни уддалашяпти. Тағин, ҳар куни ҳар хил қилиб чизишади! Ана маҳорат!

***

Аёллар эркакларни кўп нарсаларга ўргата оладилар. Масалан, жимжитликни қадрлашга!

Дилдора НАЗАРОВА.