Чоршанба, 20 Ноябрь 2019

Кулгига нима етсин (Хандалар)

 

– Яхши йигит, севган қизингиз борми?

– Йўқ.

– Нега энди шундай келишган, чиройли йигитнинг севган қизи йўқ?

– Ойижон, илтимос, шу мавзуда гаплашмайлик!

*    *    *

“Чин дўстларни уларга қўнғироқ қилиш ва хат ёзиш шарт эмаслиги учун севаман!”

*    *    *

     Қайнана – хотиндан омади келмаган рисоладаги ўғилнинг онаси.

*    *    *

– Чапақаймисан, ўнақаймисан?

– Билмадим. Ручкада ёзишни эсимдан чиқариб юборганман. Компьютерда  икки қўллаб ёзаман…

*    *    *

Туғилган кунда кичкина Лайло ўртага савол ташлади:

– Торт бўлакларга бўлиб ейилмаса, битта бўлак ейилган бўладими?

*    *    *

     “Таътилдан ишга чиқдим. Ўзимни худди боғчага келган боладек ҳис қиляпман.  Йиғлаб, уйга қайтгим келяпти”.

*    *    *

Ижтимоий тармоқдаги эслатмадан:

“Қизлар! Эсдан чиқарманг! Интернетдаги ҳамма эркаклар бўйдоқ!”

*    *    *

– Пулни тежа! Эртанги кунни ўйла!

– Нега энди эртанги куним ҳақида фақат ёмон фикрга боришим керак?!

*    *    *

– Ахир оиламизда кимдир ишлаши керак-ку?

– Нима, музлатгич ҳисобга кирмайдими?

*    *    *

Эркак “Пулсиз ўтириш етар…” деди-ю… диванга чўзилди.

*    *    *

Буви неварасидан сўради:

– Болам, июнда неча кун бор?

– Билмадим.

– Нега билмайсан, мактабга борасан-ку?

– Июнда таътилга чиқаман, таътилда эса кунлар беҳисоб бўлгани яхши!

*    *    *

Телефон қўнғироғи жиринглади.

– Ботир! Туғилган кунинг билан!

– Раҳмат, ким бу?

– Бу амалга ошмаган орзуинг!

– “Ласетти”ми?

*    *    *

– Дада, бугун жуда асабим бузилган. Нега деб сўраманг, хўпми?

– Хўп.

– Шунақа! Сизга ҳамиша барибир бўлган ўзи!

*    *    *

Хотин:

– Яна диванда ётибсизми?

– Зўр-ку! Мени қаердан топишни доим биласан-а!

*    *    *

Болаларни ҳамма нарса қаердан пайдо бўлгани қизиқтиради.

Катталарни эса – қаерга йўқолиши.

*    *    *

     Ҳамма бошлиқларнинг “Алмаштириб бўлмайдиган ходим йўқ” деган ибораси бор. Аммо таътилга чиқмоқчи бўлсанг, бирпасда ягона ва керакли ходимга айланасан, қўясан!

*    *    *

– Ёшинг неччида?

– Аёл кишига бунақа савол берилмайди.

– Кечирасан, туғилган кунингиз қачон?

– 24 мартда.

– Қайси йили?

– Айтсам ишонмайсиз, ҳар йили!

*    *    *

    Кўчада икки дугона учрашиб қолишди. Бирининг қўлида  торт бор эди.

– Торт кўтариб, қаёққа кетяпсан?

– Эримнинг ишхонасига.

– Бугун туғилган куними?

– Йўқ, котибасига олиб кетяпман.

– Унинг туғилган куними?

– Йўқ, чиройли қоматига қарши кураш бошламоқчиман!

*    *    *

Ҳаётингни ўтказиб юборишинг мумкин, аммо дафн маросимингда шахсан иштирок этишинг шарт!

*    *    *

     Озиш ниятидаги эркаклар ишни кўтарадиган тош сотиб олишдан бошлашади. Аёллар эса тарози сотиб олишдан!

*    *    *

     “Эринг футбол ўйини пайтида телевизор қаршисида асабийлашадими, қўлига муддати ўтган йогурт тутқаз. Бошқа жойда асабийлашсин!”

*    *    *

Одам бахт учун яратилган, аммо ишлашига тўғри келади.