Жума, 22 Июнь 2018

Кулгига не етсин!

– Азизам, тилла тақинчоқлар дўкони ёпиқ экан!

– Хўш?

– Сенга, йогурт ола қолдим!

 

***

– Дада, ўзи нимага ойимга уйлангансиз?

– Кўрдингми? Хатто болаям ҳайрон бўляпти!

 

***

Минг айланма, барибир кимгадир орқа ўгирасан!

 

***

– Кўриниб турибди, яхши йигитсан!

– Раҳмат сизга, демак мени ишга оласиз-а?!

– Афсуски, бизда “яхши йигит”деган штат йўқ-да!

 

***

Чол билан капир бўғирсоқ егилари келиб қолибди. Қарасаларки, уйда ун йўқ. Чол кампирдан сўради:

– Супрани қоқдингми?

– Қоқдим!

– Ун сақланадиган идишни-чи?

– Униям қоқдим!

– Клавиатураниям қоқдингми?!

 

***

– Бўлди, идиш-товоқ синдиргани кетдим!

– Боринг! Боринг! Кўп жанжалли пластик идишлардан олиб келиб қўйганман!

 

***

Концертда фонограммада эшитилган қўшиқ учун чиптага, пулнинг ксерокопияси билан ҳақ тўлаш керак!

 

***

– Бўлди, қўй! Сен билан бошқа баҳслашмайман!

– Мен ҳақлигим учунми?

– Аҳмоқлигинг учун!

 

***

– Доктор, эримнинг ўнг оёғи чап оёғидан калта! Нима қилсин?

–  Оқсоқлансин!

 

***

– Қани, ким айтади болалар, овқат пайтида ким келади?

– Чақирилмаган меҳмон!

 

***

Дала ҳовли эгасидан уни арендага олаётган эркак сўради:

– Кечирасиз, нархи жуда қимматлик қиляпти, балки бир озгина туширарсиз-а?

– Нималар деяпсиз? Деразадан  денгиз шундоққина  кўриниб турган уйимга, шу арзимаган пулниям бергингиз келмаяптими?

– Агар денгизга умуман қарамайман, деб сўз берсам, нархини туширасизми?

 

***

Эрталаб машинасидаги ёзувни ўқиган эркак ғазабга минди. Капотга катта ҳарфларда “Машинангни бўят!” деб мих билан ўйиб ёзилганди.

Ўйлаб қараса,  ростдан ҳам  бўятишнинг аллақачон вақти келган.

У “Чиндан ҳам бўятишим керак!” деган қарорга келди. Бўёқ машинани яп-янги қилиб қўйди.

Эртасига капотдаги янги ёзувга кўзи тушди. У ерда яна мих билан ўйиб: “Ана бу бошқа гап!” деб ёзилганди.

***

– Ойижон, келинг, менга ука сотиб оламиз!

– Даданг рухсат бермаса-чи, болажоним?

– Унда командировкага кетганларида сотиб оламиз.