Сешанба, 17 Июль 2018

Кўпчиликни қизиқтириб қўйди

Сарвар ва Комил томонидан ёзилаётган давомли тарона — “Чунки бу биз” кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Трилогиянинг иккинчи қисми — “Февраль” ҳам яқинда мухлислар эътиборига ҳавола қилинди. Қўшиқ шеъри ва мусиқаси муаллифи — хонандаларнинг ўзлари. Тарона мухлислар томонидан яхши кутиб олинди.

Шунингдек, ижодкорлар тез орада тақдим этадиган яккахон кино-концерт ҳам “Чунки бу биз” деб номланади. Дастурда қўшиқлар жонли ижрода куйланади.