Душанба, 18 Ноябрь 2019

Ковролин парвариши муаммо туғдирмайди

Биринчидан, ковролинни мунтазам чангютгичда тозалаш керак. Хоналарни ҳафтада 1-2 марта, даҳлизни эса ҳар куни тозалаш лозим. Агар ковролин қаттиқ ифлосланган бўлса, ювувчи чангютгичда тозалаш, сўнг яхшилаб қуритиш зарур. Нам усулда тозалашни 4-5 ҳафтада бир мартадан ортиқ бажариш тавсия қилинмайди.

Икикнчидан, янги доғларни дарҳол кетказинг. Бунинг учун махсус маиший кимё воситалари ҳамда оқ ип матодадан тикилган сочиқлардан фойдаланинг. Тозалаш воситасини ковролинни ўзига суриш мумкин эмас, уни аввал сочиққа суриб, сўнг доғли жойга босиб, шимдириб олиш йўли билан тозаланади.

Кимёвий тозалашни эса ўзингиз ўтказмай, мутахассисга ишонганингиз маъқул.