Душанба, 17 Декабрь 2018

Конгода яна Эбола вируси тарқалди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра Конго Демократик Республикасида яна Эбола вируси тарқалган. 11 майга қадар 34 ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг иккитаси тасдиқланган, 18таси шубҳали ва 14таси эҳтимолий ҳолатлардир.

Бу Эбола вирусининг мамлакатда илк бор аниқланган 1976 йилдан бери тўққизинчи бор тарқалиши. Бунга қадар вируснинг сўнгги бор тарқалиши ўтган йили кузатилиб, саккиз киши вафот этганди.

Эбола вируси 1976 йили Конгода аниқланганидан кейин унинг тарқалиши Судан, Габон, Конго Республикаси, Ангола ва Кот-д’Ивуар давлатларида қайд этилган. Эпидемия натижасида Ғарбий Африкада 2014-2016 йиллари 28,6 мингдан ортиқ одам касалланиб, 11,3 мингдан ортиқ одам вафот этди. Қурбонларнинг катта қисми Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерия давлатларига тўғри келди.