Душанба, 26 Август 2019

Кийимлар орасига яширилган пуллар

Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга амалдаги божхона қоидаларига риоя қилиш, ўзлари билан олиб ўтаётган товар ва нақд хорижий валюталарни тўғри декларациялашлари учун божхона постларида ахборот ҳудудлари ташкил этилган бўлиб, ахборот пештахталари барча учун қулай ва кўринарли жойларга жойлаштирилган. Аммо божхона қоидаларига риоя қилмасликнинг оқибати фуқаро А.Б.га қимматга тушди.

“Фарғона” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатга йўл олган ушбу фуқарони божхона назоратидан ўтказиш вақтида у ўз ёнида яширилган ашёлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, А.Б. эгнидаги ички кийими ичига жами 11 886 АҚШ долларини яшириб, ноқонуний равишда республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани ошкор бўлди.

Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.