Чоршанба, 20 Июнь 2018

Кит Харингтон Шотландияда арча сотмоқда

Машҳур “Тахтлар ўйини” сериалида Жон Сноу ролини ижро этган 30 ёшли актёр Кит Харингтоннинг мухлислари унинг Шотландиядаги Абердин шаҳрида арча сотаётганига гувоҳ бўлишди.

Маълум бўлишича, “Тахтлар ўйини” юлдузи ўзига арча танлаш учун бозорга келганди. Кейин Янги йил дарахтларини сотувчиларга ёрдамлашиб, арчаларни харидорларнинг машинасига элтиб бера бошлади. Харингтоннинг мухлислари юлдузнинг атрофидагиларга нисбатан яхши муносабатда бўлишидан хурсанд эканликларини билдиришди.