Сешанба, 22 Oktabr 2019

Кимнинг тасаввури тўғрироқ? (Ривоят)

Олим талабаларига дарс ўтаётиб,  қора рангдаги китобни кўтарди ва бу китоб қизил рангда эканини таъкидлади. Талабалар эса китоб қора рангдалигини айтиб туриб олишди. Шунда олим китобнинг орқа томонини ўгирди — китобнинг орқа муқоваси ростдан қизил эди. Шунда олим бу билан нимани уқтирмоқчилигини тушунтирди:

— Ҳар қандай вазиятга қаршингиздаги одам нуқтаи назари билан ҳам  қараб кўринг. Бундан аввал унга ҳеч қачон ноҳақ эканлигини айта кўрманг. Ҳамма нарса ҳақида ҳар бир одамнинг ўз қараши мавжудлиги ёдингизда турсин.

66