Душанба, 23 Июль 2018

Кашалот ошқозонидан 29 килограмм пластик топилди

Испания қирғоқларига тўлқинлар ёрдамида чиқариб ташланган ўлик кашалотнинг ошқозонида 29 килограмм пластик борлиги аниқланди.

Эл-Валле ёввойи табиатни тиклаш маркази экспертлари 10 метр келадиган кашалотни ёриб кўриб, пакетлар, пластмасса канистр, арқон ҳамда тўр парчаларини топишди. Мутахассислар, ҳайвон пластикдан қутула олмагани туфайли ҳалок бўлган, дея тахмин қилишмоқда.

Ёриб кўриш натижалари Испания жанубида жойлашган Мурсия шаҳри расмийларини аҳолини бир марталик пластикни ишлатишдан пайдо бўладиган хавф ҳақида хабардор этиш бўйича кампанияни бошлашга туртки берди.