Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Карам ва бодрингли салат

Масаллиқлар: 200 г карам, 1та янги бодринг, 7-8 дона черри помидорлари, 7та бедана тухуми, кашнич, туз таъбга кўра,  сметана ёки зайтун ёғи.

 Тайёрланиши: Бодринг сомонсимон тўғралади. Қайнатилган бедана тухумлари майда тўғралади. Черри помидорлари тўртбурчак шаклда, карам сомонсимон тўғралади.

Тўғралган масаллиқларга чучитмаларнинг биронтаси солинади, аралаштирилади. Салат идишига солинади, помидор ва бедана тухумидан тайёрланган қўзиқорин ёрдамида безатилади. Таъбга кўра, қўзиқоринни помидор ва бодрингдан ҳам ясаш мумкин.

66