Чоршанба, 21 Fevral 2018

Қизил сайёрага кабриолет парвоз қилди

“Space Х” асосчиси Илон Маск коинотга биринчи марта дунёдаги энг оғир элтувчи ракета — “Falcon Heavy”ни учирди. Ракета бортига Маскнинг шахсий спорткари “Tesla Roadster” жойлаштирилганди.

Ракета муваффақиятли учди, иккита тезлаштирувчи эса ажралиб, Ерга қайтиб келди.

Автомобиль парвози бир нечта камера томонидан тўғридан-тўғри эфирда тасвирга олинди. Жараён янада қизиқарли бўлиши учун машинада британиялик таниқли мусиқачи Дэвид Боуининг “Space Oddity” мусиқаси янгради.