Сешанба, 18 Декабрь 2018

Ижодий ҳамкорлик давом этмоқда

Хонанда Манзуранинг озарбайжонлик ҳамкасби, таниқли хонанда Терлан Новхани билан куйлаган “Хиёнат қилмадим” дуэти мухлислар томонидан яхши кутиб олинди. Бундан илҳомланган ижодкорлар яна бир тарона — “Айри дунёлар” қўшиғини биргаликда куйлашди. Келгусида ушбу қўшиққа ҳам клип суратга олиш режалаштирилган.