Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Ижара шартномасини узоқроқ муддатга тузиш мумкинми?

Мен масъулияти чекланган жамиятининг раҳбариман.  Давлат ташкилотини биносидан учта хонани  ижарага олиб, ундан офис сифатида фойдаланиб келамиз. Ижара шартномаси ҳар йили тузилади, яъни у бир йил муддатга тузилади, холос. Қонун бўйича ижара шартномасини узоқроқ муддатга тузиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  16 июндаги 382-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг  2009 йил  8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди ўзгартирилди.

Унга кўра, давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати беш йилни, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилни ташкил этишлиги белгиланди.

Демак, сиз бундан кейин кичик тадбиркорлик субъекти сифатида ўн йилгача бўлган муддатга ижара шартномаси тузишингиз мумкин.

Рукн бўйича маслаҳатчи: 

Абдулложон ТОЛИБЖОНОВ,

ҳуқуқшунос.