Душанба, 23 Июль 2018

Илвира

Масаллиқлар: 800 г қулупнай, 1 ст. олча шарбати ёки ёғлилиги 10 фоизли суюқ қаймоқ, 1 ст. шакар

Тайёрланиши: Қулупнайнинг мевабанди тозаланиб, ғалвирдан ўтказилади. Қулупнай пюреси  олиб қўйилади, ғалвирда қолган эти товага солинади, 1 ст. совуқ сув қуйиб, қайнатишгача олиб борилади ва 2 минут қайнатилади. Оловдан олиниб, сирли идишга солинади.

Шакар ва олча шарбати (ёки суюқ қаймоқ) қўшилади  ва қайнатишгача олиб борилади. Шакар эриганидан сўнг қулупнай пюреси қўшилади, совутилади. Тайёрлаб қўйилган бокаллар ёки гулдор шаклли идишларга қуйилади ва 1 соатга музлатгичга қўйилади.