Душанба, 18 Ноябрь 2019

Хакерлар беш миллионта банк картаси маълумотларини ўмаришди

Хакерлар гуруҳи АҚШдаги дўконлар мижозларидан беш миллионта кредит ва дебет карталари маълумотларини ўғирлади ҳамда унинг бир қисмини сотувга қўйди.

Экспертлар маълумотига кўра, жиноят ортида JokerStash ҳакерлик гуруҳи турибди, гуруҳ куни кеча маълумотлар бузиб кирилгани ҳақида эълон қилди ва 125 мингта кредит картаси ҳақидаги маълумотни сотувга қўйди.

“Биз бир неча молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган ҳолда шуни тасдиқладикки, ёзувлар 2017 йилнинг май ойидан то ҳозирги вақтга қадар “Saks Fifth Avenue” ҳамда “Lord & Taylor” дўконлари мижозларидан ўмарилган”, — дейилади хабарда.