Душанба, 18 Ноябрь 2019

Хакер 13 йил фойдаланувчиларни кузатди

Огайо штати суди 28 ёшли Филип Дурачинскини “Fruitfly” вирусини яратиб, веб-камералар орқали 13 йил давомида фойдаланувчиларни кузатганликда айблади.

Прокуратура маълумотларига кўра, Дурачински ўз қурбонларининг минглаб суратларини, солиқ ва тиббиётга оид  ҳужжатларини ўғирлаган, қидирув сўровномаларини, банк транзакцияларини ва тугмачаларни босишларини кузатган. Зараркунанда фақат шахсий маълумотларни ўғирлабгина қолмай, “Fruitfly” юққан компьютерлардаги видеокамералар ва микрофонларни билдирмайишга туширган. Дурачински полиция, мактаблар, компаниялар ва федерал ҳукуматдан тортиб АҚШ энергетика вазирлигини ҳам кузатиб борган.