Якшанба, 26 Май 2019

Гуруч майдонлари жаҳон мероси объекти сифатида қабул қилинди

Хитойнинг Цзянси провинциясидаги Хакка гуруч майдонлари жаҳон қишлоқ хўжалик мероси объекти сифатида тан олинди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг расмий баёнотида шу ҳақида маълум қилинди.

Гуруч майдонлари Хитойда гуруч етиштирилувчи энг кенг жойлардан бири ҳисобланади. Муҳофаза қилинувчи табиат майдони 2,6 гектардан ошади ҳамда шимолдан жанубга 59 километрга ва ғарбдан шарққа 73 километрга чўзилган.

Хакка жаҳон мероси объекти мақомини олиши учун маҳаллий халқ уч йилдан ортиқ ҳаракат қилди. 2014 йилда Ганьчжоу шаҳри маъмурияти FAO га расмий ариза берган, 2017 йилнинг сентябрида БМТ вакиллари қишлоқ хўжалик объектини жаҳон меросига қўшилиш имкониятларини ўрганиш учун уч кунлик текширув ишларини йўлга қўйишди.