Жума, 14 Декабрь 2018

Гулсанам Мамазоитова янги қўшиғини тақдим этди

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ўзининг “Эсингдами?” деб номланган янги қўшиғини радиотўлқинлар орқали кенг омма эътиборига ҳавола этди. Мазкур қўшиқ Нодир Азимов сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси асосида куйланди. Таронага Азиз Холмуродов мусиқий безак берган. Хонанда келгусида ушбу қўшиғига клип суратга олдириш ниятида.