Жума, 20 Сентябрь 2019

Гўштни фольгада тўғри тоблаб пиширамиз

Таомни фольгага ўраб пиширишда ундан тўғри фойдаланиш муҳим. Товага фольгани ялтироқ томони билан солиш керак, шунда маҳсулотлар ёпишмайди ва таомнинг кўриниши ҳам чиройли бўлади.

Гўшт ёки балиқни ўраб, газ печига қўйишда фольганинг хира томони устида бўлгани яхши. У иссиқни яхши тортади, тоблаб пиширишда бу муҳим. Таом керакли ҳароратни олади ва тез тайёр бўлади.

Дарвоқе, агар фольгада тешикчалар бўлса, гўштда тилларанг пўст ҳосил бўлади. Тешиклар таом тайёр бўлишига 15-20 дақиқа қолганида очилгани маъқул.