Якшанба, 26 Май 2019

Германия Сурияга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқчи

ГФР Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Германия ҳукумати Сурияга инсонпарварлик ёрдами учун 1 миллиард евро тақдим этади.

“Биз Суриядаги инсонларни шунчаки ташлаб қўйишимиз керак эмас”, — дея айтиб ўтди ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас. “Германия инсонпарварлик ёрдамига қўшимча тарзда миллиард евро ажратиб беради”, — дейилади баёнотда.