Чоршанба, 21 Fevral 2018

Гавайликлар қўрқиб кетишди

АҚШнинг Гавай штати аҳолисига янглиш тарзда баллистик ракета ҳужуми ҳақидаги хабар тарқатилди

“Гавай томонга баллистик ракета ҳужуми хавфи мавжуд. Дарҳол бошпана изланг. Бу машқ эмас”, деб айтилган хабарда.

Шундан кейин ҳукумат раддия чиқармагунча аҳоли ўртасида ярим соатча ваҳима давом этган. Штат губернатори Дэвид Айж аҳолидан ёлғон тревога учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслиги учун чоралар кўришга ваъда берди. “Бу қурилманинг йил давомида ҳар куни кунига 3 марта ўтказиладиган текшируви эди. Фавқулодда вазиятлар агентлиги ходими бошқа тугмани босиб юборган”, деб тушунтирган вазиятни губернатор.

Мобил телефонларга юборилган ҳамда телевидение ва радио орқали узатилган огоҳлантириш Шимолий Корея билан кескинлик мавжуд шароитда берилгани янада ваҳималироқ бўлган.