Душанба, 17 Декабрь 2018

ФВВ сел келиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази шу йилнинг 18 май кунидан 22 майига қадар юртимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди.

“2018 йилнинг 18 май кунидан 22 май кунигача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд” — дейилади хабарда.