Пайшанба, 16 Август 2018

ФИФА ўзбекистонлик мухлисларга ЖЧ-2018 чипталарини тақдим этди

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзбекистонлик футбол мухлислари учун шу йилнинг 14 июнь-15 июль кунлари Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати ўйинларини  бевосита стадионда кузатиш имкониятини берувчи чипталар тақдим этишга қарор қилди. Чипталар сони чекланган бўлиб, у фақатгина энг фаол футбол мухлисларига тақдим қилинади.

Бунинг учун эса мухлислардан Суперлига баҳсларидан ўрин олган учрашувларга ташриф буюриб,  ўзингизнинг севимли жамоаларини қўллаб қуватлашда фаол бўлиши талаб этилади.

Энг фаол мухлисларга Жаҳон чемпионати чипталари қай тартибда тақдим қилиниши ҳақида яқин кунларда маълумот берилади.