Сешанба, 11 Декабрь 2018

Фарғона Наврўз арафасида

Наврўз – ўзининг маъно-мазмуни ва фалсафаси билан ҳаётимизга жо бўлган яшариш ва янгиланиш палласи, шарқона Янги йил дебочаси. Ушбу айёмни халқимиз ҳар йили кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан нишонлайди. Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бу айёмни муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Шерзод Полвоновнинг айтишича, вилоят марказида байрам тадбирлари 4 ҳудудда ташкил этилади. Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи хиёбони, Қиргули мавзеси, Аҳмад Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғи ва Қувасой кўчасидаги “Ором” боғида айни кунларда сайлларга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Шаҳардаги маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.