Сешанба, 11 Декабрь 2018

Европага халқаро транзит-транспорт йўлаги очилади

“Ўзтемирйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан 2018 йилнинг 2 январидан Қозоғистон ва Россия темир йўл йўналишларига 45 фоизгача чегирмалар жорий қилингани мамлакатимиз томонидан ўзаро преференциялар тақдим этиш борасидаги интилишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Ўз навбатида, Қозоғистонда “Бейнов – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” автомобиль йўлининг реконструкцияси бошлаб юборилди. Узунлиги 85 километр, умумий қиймати қарийб 20 миллиард тенгени ташкил этадиган мазкур йўл участкаси “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Нукус – Атирау – Астрахань” халқаро транзит-транспорт йўлаги таркибига киради. Ушбу йўлак мамлакатимизга Каспийбўйи минтақаси ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларига чиқиш имконини беради.