Сешанба, 25 Июнь 2019

ЕЧЛда иштирок этадиган 26та жамоа номи маълум бўлди

Европанинг бир қатор етакчи чемпионатарида мавсум расман якунига етди. Унга кўра 2018/19 йилги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этадиган 32та клубдан 26тасининг номига ҳам аниқлик киритилди.

Энди “Барселона”, “Атлетико”, “Реал”, “Валенсия” (барчаси – Испания), “Бавария”, “Шальке”, “Хоффенхайм”, “Боруссия Д”  (барчаси – Германия), “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм”, “Ливерпуль” (барчаси – Англия), “Ювентус”, “Наполи”, “Рома”, “Интер” (барчаси – Италия), ПСЖ, “Монако”, “Лион” (барчаси – Франция), “Локомотив”, ЦСКА (иккаласи – Россия), “Порту” (Португалия), “Шахтёр” (Украина), “Брюгге” (Бельгия), “Галатасарай” (Туркия) ва “Виктория Пльзень” (Чехия) жамоалари янги мавсумни ЕЧЛда иштирок этишади.

Маълумот учун, қолган 6та йўлланма эгаси саралаш баҳсларидан сўнг аниқ бўлади.