Сешанба, 17 Июль 2018

Европа лигаси ярим финалига қуръа ташланди

Бугун УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Европа лигаси ярим финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.  Унда ярим финалга йўл олган “Арсенал”, “Атлетико”, “Зальцбург” ва “Марсель” клублари ўз рақибларини билиб олишди.

Қуръа натижалари қуйидаги кўринишда бўлди:

  • “Марсель” – “Зальцбург”
  • “Арсенал” – “Атлетико”

Маълумот учун, ярим финалнинг биринчи ўйинлари 26 апрель, жавоб баҳслари эса 3 май куни бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиби эса 16 май куни Лиондаги “Стад де Лион” стадионида ўтказиладиган финал ўйинида аниқланади.