Сешанба, 17 Июль 2018

ЕЧЛ ярим финалига қуръа ташланди

Бугун УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида ЕЧЛ ярим финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.  Унда ярим финалга йўл олган “Реал Мадрид”, “Бавария”, “Рома” ва “Ливерпуль” клублари ўз рақибларини билиб олишди.

Қуръа натижалари қуйидаги кўринишда бўлди:

  • “Бавария” – “Реал Мадрид”,
  • “Ливерпуль” – “Рома”

Маълумот учун, дастлабки ўйинлар 24-25 апрелда, жавоб баҳслари 1-2 май кунлари бўлиб ўтади. Финал ўйини 26 май куни Киевдаги “Олимпийский” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.