Якшанба, 21 Yanvar 2018

Ердан ҳужжатсиз фойдаланилса…

29.12.2017 йилдаги ЎРҚ– 454-сон “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда СКнинг 121-моддасига биноан ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш учун жарима солинади.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслар учун жарима миқдори ер солиғининг тўрт карра, жисмоний шахслар учун — уч карра суммасига тенг.