Пайшанба, 15 Ноябрь 2018

Дилноза Исмияминова “Тасвир” газетасига интервью берди (видео)

Халқаро фестиваллар, танловларда иштирок этиб, миллий санъатимизни дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшган хонанда Дилноза Исмияминова 2004 йилда “Ниҳол” мукофотининг совриндори, 2009 йилда эса “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлган.

14 ёшида ажойиб овози билан билан эл назарига тушган санъатдаги фаолияти давомида кўплаб мукофотларни қўлга киритган хонанда “Тасвир” газетаси меҳмони бўлиб, кўплаб саволларга жавоб берди. Хонанда билан бўлган суҳбатни тўлиқ ҳолда “Тасвир”нинг 31 май куни сотувга чиқадиган №22(1069)-сонида ўқишингиз мумкин.