Душанба, 18 Ноябрь 2019

Дезодорант доғлари муаммо эмас!

Кийимингизда дезодорантдан доғлар қолса, хавотир олманг, уларни кетказиш осон.

Энг оддий усули — доғни ош тузи ёрдамида кетказиш. Кийимни шўр тузли эритмага (1 л илиқ сувга ½ стакан туз) бир соат солиб қўйинг, сўнг тоза сувда яхшилаб чайинг.

Аслида дезодорантдан тўғри фойдаланилса, кийимда доғ қолмаслиги керак. Аэрозоллар ва шарикли дезодорантларни тоза ва қуруқ терига сепиб ёки суриб, қуришини 2 дақиқа кутиш керак. Шундан сўнг кийимни кийиш мумкин.