Сешанба, 18 Декабрь 2018

Денгиздан топилган хазина кимга насиб этади?

Портлатилган “Сан-Хосе” кемасининг хазинасига бир нечта давлатлар, шунингдек, сув ости қидируви билан шуғулланувчи хусусий компаниялар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Колумбияда топилган кема ҳақида Массачусет океанография институти расман 2015 йили хабар берган. Аммо топилма ҳақида батафсил маълумотлар эълон қилинмаган. Кема чўктирилган жой ҳамон давлат сири бўлиб қолмоқда.

“Сан-Хосе” REMUS6000 автоном сувости аппарати томонидан 600 метр чуқурликда топилган. Колумбия ҳукуматининг таъкидлашича, чўккан кеманинг хазинаси талон-тарож қилинмаган.

Хазиналарга бир нечта мамлакатлар ҳамда сувости қидирувлари билан шуғулланувчи хусусий компаниялар эгалик қилишга ҳаракат қилишмоқда. Одатда бундай тарихий топилмалардан кейин юзага келувчи келишмовчиликларни эътиборга олган ҳолда, БМТ ҳамда ЮНЕСКО Колумбияни топилган маданий меросдан тижорат мақсадида фойдаланмасликка чақирди.