Душанба, 17 Декабрь 2018

Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги чемпиони аниқланади

Бугун, Тошкент вақти билан 23:45да, Киевдаги “Олимпийский” стадионида ЕЧЛ мусобқасининг финал учрашувига старт берилади. Унда амалдаги чемпион “Реал Мадрид” ва Англиянинг “Ливерпуль” клублари ўзаро тўқнаш келади.

Бу икки клуб бу мавсумда ўз мамлакати чемпиоантида чемпион бўла олишмади. Жумладан “Реал” испания чепионатида 3-ўринни эгаллаб, бирорта совринни юта олишмади. Улар бугун шубҳасиз бу “айби”ни ювиш учун фақат ғалаба учун майдонга тушиши аниқ.

“Ливерпуль” ҳам Англия чемпионатида совринлар юта олишмади. Улар АПЛда зўрға 4-ўринни қўлга киритиб, ЕЧЛ йўлланмасини расмийлаштирди. Улар ҳам бугун ана шу совринсиз мавсуми учун мухлисларини хурсанд қилиш мақсадида фақат ғалаба учун майдонга тушишади.

Умуман олганда бугунги финал “қироллик клуби” учун еврокубоклар турнирларидаги 16-финал бўлади.  Жамоа улардан 12-тасида бош совринга эга чиққан. Ўз навбатида “Ливерпуль” учун бу финал Чемпионлар кубоги / ЕЧЛ тарихидаги саккизинчи финал ҳисобланади. “Қизиллар” турнирда 5 бор зафар қучишган.

Бу мавсум ЕЧЛ ғолиби бўлган жамоа 15,5 миллион евро билан мукофотланади, мағлуб жамоа эса 11 миллион еврога эга чиқади.