Жума, 20 Aprel 2018

Брокколи пироги

Тўлмасига: 300 г янги брокколи карами, 150 г қаттиқ пишлоқ, 50 г сметана, 1та тухум, 1та тухум оқи

Хамирига: 250 г творог, 150 г сариёғли маргарин, 1та тухум, 1 чой қошиқ туз, 1 чой қошиқ шакар, 220 г ун, 1/3 чой қошиқ ичимлик содаси

 Тайёрланиши: Брокколи бошчалари ажратилиб, 5 минут тузли сувда қайнатилади, ғалвирда суви силқитилади. Брокколини ёқтирмайдиганлар пиёз билан қовурилган қўзиқорин солишлари мумкин. Творог ва хона ҳароратигача юмшатилган маргарин санчқида аралаштирилади. Творогли аралашмага тухум, туз ва шакар солиб аралаштирилади. Ун ва сода солинади, юмшоқ, бир оз ёпишқоқроқ хамир қорилади. 20-30 дақиқага музлатгичга қўйилади.

Тўлмаси учун қирғичдан ўтказилган пишлоққа сметана, 1та  тухум ва 1та тухум оқи солиб аралаштирилади. Хамирнинг 2/3 қисми ёғланган қолипга жойланади, устига совуган брокколи терилади. Тўлмани солиб, хамир чеккалари ичкарига қайрилади. Қолган хамирни ёйиб, тўлма устидан жойланади, тухум сариғи суртилади. 180 даража ҳароратда 30-35 дақиқа пиширилади.