Шанба, 20 Yanvar 2018

Британиялик ҳарбий Жанубий қутбга борди

Буюк британиялик 27 ёшли лейтенант Скотт Сирс ёлғиз ҳолда  Жанубий қутбга етиб боришнинг уддасидан чиқди.

Сирс мўлжалланган жойга етиб бориш учун 38 кун ичида 1,1 минг километр йўлни босиб ўтди. Бу саёҳат вақтида британиялик йигит озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ортилган чаналарни ҳам тортиб юрган. Янги йил арафасида Жанубий қутбга етиб борган Сирсни олиб кетиш учун самолёт келганида, йигит охирги беш ҳафта жудаям оғир бўлганини айтди. “Шунга қарамай, икки ҳафталик режалаштириш ва тайёргарликдан сўнг бу ерга етиб келолганимдан хурсандман” деди Сирс.