Чоршанба, 21 Август 2019

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси кучли таркиб билан нуфузли мусобақага йўл олди

26-31 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Санкт-Петербург губернатори кубоги» баҳслари ташкил қилинади. Мазкур нуфузли мусобақага қатнашиш учун Ўзбекистон терма жамоаси  ўзининг энг кучли таркиби билан йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия кўмитаси хабар бермоқда.

«Михайловский манеж» спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган турнирда Европа, Осиё, Африка ва Американинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган боксчилар иштирок этадилар. Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам ғолиб ва совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз беллашувларда қуйидаги таркибда иштирок этади:

  • -49кг: Ҳасанбой Дўсматов
  • -52кг: Жасурбек Латипов
  • -56кг: Мирзобек Мирзаҳалилов
  • -56кг: Шаҳобиддин Зоиров
  • -60кг: Шунқор Абдурасулов
  • -64кг: Алиёр Норалиев
  • -64кг: Иқболжон Холдоров
  • -69кг: Маҳмуд Ғоипов
  • -69кг: Фазлиддин Мелибоев
  • -75кг: Исроил Мадримов
  • -81кг: Бектемир Мелиқўзиев
  • -91кг: Санжар Турсунов
  • +91кг: Баҳодир Жалолов

Боксчиларимиз мусобақада мураббийлар Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Баҳодир Эркаев қўл остида рингга чиқадилар.

Шунингдек, ҳамюртимиз Алишер Полвонов турнирда ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнир орқали Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жисмоний ва функционал ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказишади. Имкониятлар чамалаб олинади. Мақсад Индонезиядаги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Биз ушбу мусобақада боксчиларимизга омад тилаймиз.