Шанба, 20 Yanvar 2018

Битта йўловчи туфайли самолёт ортига қайтди

Япониянинг Лос-Анжелес-Токио йўналишида парвоз қилувчи лайнеридаги йўловчилардан бири йўналишни адаштириб юборгани аниқлангач, самолёт парвознинг қоқ ярмида ортига қайтди.

“All Nippon Airways” компаниясининг NH175 йўналиши бўйича Лос-Анжелесдан ҳавога кўтарилган самолёт тўрт соатлик парвоздан сўнг яна ортига қайтди. Икки шаҳар ўртасидаги парвоз муддати одатда 11 соату 28 дақиқани ташкил этади. Самолётнинг Лос-Анжелесга қўнишида шаҳар полицияси ҳам иштирок этди, ФТБ эса 150 нафар йўловчиларнинг бари билан суҳбатлашиб чиқди. Авиакомпания йўловчилардан узр сўради.