Пайшанба, 18 Aprel 2019

Бир чимдим табассум (Хандалар)

Кимё дарсида:

— Бобиржон, сен тузнинг молекулалари ҳақида нима дея оласан?

— У бодрингнинг молекулалари билан яхши чиқишади.

***

Илгари мактабда болаларга ўқиш ва ёзиш ўргатиларди. Энди мактабда болаларнинг ўқиш ва ёзишни уйда қандай ўргатилгани текширилади.

***

Зоология дарсида ўқувчи жавоб бермоқда:

— Африкаликлар зебраларни жудаям яхши кўришади, устоз.  Чунки сўйишганда, гўштини бўлакларга ажратиш осон!

***

Ота ўғилнинг кундалигини текшираётиб жаҳл қилди:

— Бизнинг давримизда бунақа баҳолар учун камар билан жазолашарди.

— Бўлди, дадажон, эртага мактабга боринг, ўқитувчимизни ўзим чақириб бераман!

***

Иккита ўқувчи ДАН ходими ёнига келиб, пичирлашди:

— Амаки, кўчанинг бошига боринг, ўқитувчимиз машинани  қўйиш мумкин бўлмаган жойга қўйяпти…

***

Менделеев мактабда ўқиб юрганида кимё фанидан “икки” баҳо олар экан, дейишади. У пайтларда Менделеев жадвалини билмаган-да!

***

— Ҳафта давомида шанба сўзи қатнашмайдиган кунлар нечта?

— Бешта!

— Қани, санаб бер-чи?

— Ўтган куни, кеча, бугун, эртага, индинга.

***

— Дада, бугун сизнинг айтганингизни қилиб, ўқитувчимиз савол беришлари билан ҳаммадан биринчи бўлиб ўзим қўл кўтардим.

— Яшасин, ўғилтой! Хўш, ўқитувчингиз қанақа савол берганди?

— “Ким уй вазифасини бажармай келди?” деб сўраганди…

***

— Ойижон, ўртоғим Баҳромнинг ота-онаси унга “беш” баҳо учун минг сўм, “тўрт” баҳо учун беш юз сўм тўлашаётган экан. Агар “уч” баҳо олса беш юз сўм, “икки” баҳо олса минг сўмини қайтариб олишаркан!

— Хўп, ўртоғинг шу кунгача қанча пул топибди?

— Ҳозир ота-онасидан қарзини узиш учун автомобиль ювиш шохобчасида машина ювяпти!

***

Ўқитувчи:

— Бунақа ўқишингда дадангни сочи оқариб кетади-ку?

— Дадамнинг боши кал, устоз!

***

Эшикни очган эркак йўлакда турган икки ўқувчи болага савол назари билан қаради.

— Ассалому алайкум, амакижон! Биз уйингизнинг рўпарасидаги мактабда ўқиймиз, макулатура йиғаётгандик. Уйда кераксиз, э-э-э-ски пулларингиз йўқми?!

***

Ота ўғилга деди:

— Бугун кўп уй вазифаси беришдими?

— Бугун роса кўп бақирасиз, дадажон…

***

— Мактаб ошхонасидаги овқатлар ширинми?

— Сизга бодрингдан пиширилган шўрва ёқармиди?

***

— Ойижон, сиз мактабда қанақа ўқигансиз?

— Яхши ўқиганман, болажоним!

— Мен ҳам катта бўлсам, болаларимга шунақа дейман. Рости билан айтса-чи?

***

— Дадажон, эртага ота-оналар мажлисига бормай қўя қолинг, илтимос!

— Нега энди бормас эканман? У ерда сен ҳақингда ёмон гапиришадими?

— Йўқ, сиз ҳақингизда ёмон гапиришади!

***

Ўқитувчи доскада масала ечиш учун ўқувчиларни чақирмоқда. Икки дангаса ўқувчи қўрқувдан парта тагига беркинишди. Буни сезиб қолган ўқитувчи деди:

— Қани, икковинг ҳам парта тагидан чиқинглар-чи? Беркиниб овора бўлманглар!

— Бекинганимиз йўқ, тушиб кетган ручкани оляпмиз!

— Икки кишилашиб-а?

— Оғир экан, ярамас!

Дилдора НАЗАРОВА.