Жума, 20 Сентябрь 2019

Баҳсли вазиятларда VAR тизими ёрдамга келади

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ҳакамнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизимининг футбол қоидаларига киритилишини маъқуллади. Футбол қоидаларига ўзгариш киритиш билан шуғулланувчи ташкилот — Халқаро футбол уюшмалари кенгаши (IFAB) йиғилишида бу янгиликни жорий қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ушбу тизимдан ЖЧ-2018 ўйинларида фойдаланилади.

FIFA раҳбари Жанни Инфантинонинг сўзларига кўра, Россияда ўтадиган 64та ўйиндан иборат мундиалда ҳакамлар баҳсли ҳолатларни кўриб чиқиш учун юқори технологик ёрдамни олишлари шарт. Видео-лавҳалардан голлар, пенальти ва қизил карталар билан боғлиқ вазиятларда фойдаланилади.