Сешанба, 18 Декабрь 2018

“Барселона” Ла лига рекордини янада яхшилади

Ла Лиганинг 33-тури доирасида “Барелона” сафарда “Сельта” билан баҳс олиб борди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Каталонияликлар жамоасида Усмон Дембеле ва Пако Алькасер биттадан гол уришган бўлса, “Сельта”нинг голларига Хонни ва Яго Аспас муаллифлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг “Барселона” клуби Ла Лигадаги мағлубиятсиз ўйинлар cериясини 40 тага етказиб бу борадаги рекордни янада яхшилади. Жамоа бу натижани қайд этиш учун 7 та ўтган мавсум охиридаги ва амалдаги мавсум ҳисобидан 33 та мағлубиятсиз ўйинни ўтказишга тўғри келди.

Шунингдек, “Барселона” дастлабки 33-тур давомида ютқазмасдан яна рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд 32 тур давомида ютқазмаган “Реал Сосьедад”га тегишли эди. Клуб бу натижани 1979/1980 йилги мавсумда қайд этган эди.